Ҳабарингиз бор, туман, шаҳар давлат хизматлари маркази биносини давлат-ҳусусий шерикчилиги асосида қурилиши белгиланган.
Шунга мувофиқ, Давлатобод туман давлат хизматлари маркази биносини давлат-ҳусусий шерикчилиги асосида қуриш учун таклифлар қабул қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 майдаги 3701-сонли Қарори бўйича Давлат-ҳусусий шерикчилиги асосида давлат хизматлари маркази биносини қурадиган тадбиркорлар учун қуйидаги имтиёзлар мавжуд:
1.Қўшимча бизнес ташкил қилиши учун ДХМ қурилишига ажратилган ер майдонидан кам бўлмаган миқдорда, вилоятнинг исталган ҳудудидан бепул, танловларсиз, тўғридан-тўғри ер майдони ажратилади.
2.Ажратилган ҳудудда ташкил қилган бизнеси учун ер солиғи, мулк солиғи, ягона солиқ, ягона ер солиғи тўловидан 5 йилга озод қилинади.
3.ДХМ биноси битгач, айрим жоларни ижарага беришдан тушадиган маблағни тадбиркорга йўналтирилиши мумкин!
Шундай экан бу сизнинг бизнесингиз учун қулай имкониятдир ва ундан унимли фойдаланиб қолинг!

Бино қуриш истагини билдирувчи талабгорлар Давлатобод туман ҳокимлиги ёки Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилоят бошқармасига мурожаат қилишлари мумкин.
Мурожаат учун телефонлар: (69) 226-55-00, (69) 226-11-00
ДХА Наманган вилоят бошқармаси Ахборот хизмати
Тасодифий хабарлар
Навоийда 14 ёшли қиз ўз жонига қасд қилди
Тобора ёлғиз қолаётган Фаластин. Араб давлатлари Фаластин ортидан пичоқ урдими? (таҳлил)
Энди 133 та: Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 29 нафарга ошди
Электр энергиясидаги узилишлар истеъмолнинг кескин ортиши туфайли юзага келган – вазирлик
Жиззахда турмушга чиқмаган 22 ёшли аёл эгизак чақалоқларини далага ташлаб кетди