Наманган “Пекин” тиббиёт маркази биноси номаълум шахслар томонидан ҳужум қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.
24 март куни соат 03:40 да номаълум шахслар Наманган шаҳар Қадамжой МФЙ.,да жойлашган “Пекин” тиббиёт маркази биносига юзларига қора рангли тиббиёт ниқоби тақиб кириб, бинонинг иккинчи қаватидаги ётоқхонада ухлаб ётган шу марказда шифокор бўлиб ишловчи Хитой Халқ Республикаси фуқаролари WU YUJI ва WU ZHILIN хамда ушбу марказда таржимон бўлиб ишловчи Яҳёхон У.,ни уриб, қўл ва оёқларини скотч билан боғлаб, ётоқхонадаги тумбочка қулфини бузиб 10 минг АҚШ доллари, 100 миллион сўм пул маблағлари ҳамда икки дона “Huawei” ва “Redmi 8” русумли уяли телефон аппаратларини босқинчилик йўли билан қўлга киритиб ҳодиса жойидан яширинганлар.
Манба: IIV.UZ
Тасодифий хабарлар
Нега айрим одамлар ҳеч қачон коронавирусга чалинмаган?
Наманганда 61-Халқаро гуллар фестивали бошланди
Бошда дўппи, қўлда Қуръон... Ислом Каримовнинг илк қасамёди видеоси тақдим этилди
Наманганда Қаровсиз қолдирилган автомашинадан пул ва буюмларни ўғирлаган шахс қўлга олинди.
“Тинчгина бир-бирларингнинг соқолларингни олинглар”: Тошкентда ИИБ ходимлари фуқароларнинг соқолини мажбуран олдирди