Жорий йилнинг 4 январ куни ижтимоий тармоқда "Aукционда ҳозир савдо бўлаётган бу авторақам қандай қилиб берилган ва машинага тақилган" сарлавҳаси остидаги бир неча видео лавҳа ва фотосуратлар тарқалди.
Хабарларда, оқ ва қора рангли "Малибу" русумли транспорт воситаларида 30 З 777 ЗЗ давлат рақам белгиси ўрнатилган ҳолати акс етган.
ИИВ ЙҲХББ хабар қилишича, айни вақтда Aвторақамлар онлайн ауксионида 30 З 777 ЗЗ давлат рақам белгиси иштирокчилар томонидан онлайн тарзда ўйналиб, рақам Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ РЎ ва ИОБда сақланмоқда.
"Ушбу давлат рақами белгиси белгиланган тартибда, яъни, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 ноябрдаги 687-сон қарорига асосан Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаронинг 2020 йил 7 ноябрдаги мурожаатига асосан ауксион савдоларига Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан қўйилган.
Aукцион савдолари якунига кўра ғолиб деб топилган фуқаро белгиланган тартибда тўловларни амалга оширган ҳолда 30 З 777 ЗЗ давлат рақам белгисини Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ Рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлимидан автотранспорт воситасига расмийлаштириб олиши мумкин.
2021 йил 4 январ куни соат 14:10 ҳолатига ушбу номер ауксион савдоларида ўйналаётганлигини маълум қиламиз.
Ижтимоий тармоқда тарқалган асоссиз хабарлар юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Тармоқ обуначиларидан асоссиз хабарлар тарқатмасликларини сўраб, ёлғон маълумот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжудлиги ҳақида огоҳлантирамиз" - дейилади хабарда.
Тасодифий хабарлар
Андижонда 14 кишида коронавирус аниқландими?
Ўзбекистонда ОТМга ўқишга кириш учун рўйхатдан ўтиш жараёни бошланди
Владимир Путинга АҚШга кириш тақиқланди
Тошкентда ИИБ ходими ўзини отиб ўлдирди. Сабаби номаълум
Қозоғистон полицияси «Cobalt»дан фойдаланишни бошлади