Намангандаги хонадонлардан бирида газ портлади. Оқибатда 2 киши куйиш жароҳатини олди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълум қилди.
Бугун, 13 январь куни соат тунги 02:30 ларда Наманган тумани “Наврўз” маҳалласи ҳудудидаги хонадонларнинг бирида газ портлаган.
Портлаш оқибатида хонадон эгасининг 1992 йилда туғилган қизи 70% ҳамда у билан бирга яшовчи фарзанди 2014 йилда туғилган ўғли 8% даражада куйиб кетган.
Портлашга яшаш уйига ўрнатилган ўтин ва табиий газга мослаштирилган туника иситиш печининг газ жўмраги очиқ қолиши сабаб бўлган. Фуқаро уйга келиб, электр чироғини ёққан, газ ва ҳаво аралашмаси оқибатида чақнаш содир бўлган.
Портлашдан сўнг, ёнғин содир бўлмаган, уйнинг деразаси жойидан кўчган. Воқеа жойига ёнғин ўчириш экипажлари жалб этилмаган.
Эслатиб ўтамиз, Наманган вилоятининг Косонсой туманида юз берган ёнғинда бир оиланинг икки аъзоси, эр-хотин уйга қўшилиб ёниб кетгани ҳақида хабар берилганди.
Тасодифий хабарлар
Toshkent viloyatining Uchtepa tumanidagi Jurjongon mahallasida "Hunarmandlar shahri" paydo bo'ladi
Наманганлик аёлнинг яна 6 кишига коронавирус юқтиргани маълум бўлди
Apple навбатдан ташқари тақдимот ўтказади. Унда iPhone 12 ҳам бўладими?
ЛГБТ фаоли Миразиз Бозоровга нисбатан жиноий иш қўзғатилди
Маккада мавсумий ҳаж зиёрати бошланди