2 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Грузия Бош вазири Ираклий Кобахидзенинг таклифига биноан давлат ташрифи билан Тбилиси шаҳрига жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Аввал хабар қилинганидек, Грузия пойтахтида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ўтказилади.
Ўзбекистон – Грузия дўстлик ва кўп қиррали шериклик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари диққат марказида бўлади.
Ташриф дастурида маданий-гуманитар тадбирларда иштирок этиш ҳам кўзда тутилган.
Тасодифий хабарлар
Владимир Путинга АҚШга кириш тақиқланди
Meta, Apple ва Google ярим йилда Ўзбекистонда қанча солиқ тўлади?
Ўзбекистоннинг қанча фуқароси халқаро қидирувда экани маълум бўлди. Аксарияти терроризм, одам савдоси ва фирибгарликда гумон қилинмоқда
Наманганда янги сенаторларнинг номи маълум бўлди
Президент қарори: UzAuto Motors биржа орқали сотилади