Ушбу иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва илиқ об-ҳаво кузатилади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Унга кўра, айрим кунларда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва жорий йилнинг 10-11 сентябрь кунлари эса Бухоро, Навоий вилоятларининг баъзи жойларида бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
Ҳафта давомида ҳарорат фони кечалари 15-20 даража, кундуз кунлари 32-37 даража атрофида нисбатан текис бўлиши кузатилади. Республиканинг шимоли-ғарбида кундузги ҳарорат 30-33 даражадан 25-28 даражагача бироз пасаяди.
7-11 сентябрь кунлари республика тоғли ҳудудларининг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, 8-10 сентябрда шимолда ва чўл ҳудудларда, 11 сентябрда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади
Шунингдек, Тошкентда ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлди, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат асосан кечалари 17-20 даража бўлади, кундуз кунлари 32-34 даражадан 35-37 даражагача ўзгариб туради. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.
Тасодифий хабарлар
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг бўлим бошлиғи пора билан қўлга тушди
Ўзбекистонда дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди
«Tashkent city» дам олиш ва истироҳат боғи сотувга қўйилди
Ҳабибнинг менежерида коронавирус аниқланди! Жанг қолдириладими?
Сурияда ўта жирканч жаллод-террорчи қўлга олинди