Айни пайтда Москва ва Киев ўртасида тинчлик музокаралари олиб борилмаяпти. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Андрей Руденко маълум қилди.
«Украина аслида музокаралар жараёнидан чиқиб кетган», — деди у ва Киев Россия томонидан тақдим этилган шартнома лойиҳасига ўз жавобини бермаганини қўшиб қўйди. Руденконинг фикрича, Украина томони музокараларнинг «аввалги босқичларида келишилиб бўлган қоидаларни пучга чиқаришга ҳаракат қилмоқда.
Кейинроқ музокаралардаги паузани Украина президенти офиси раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк ҳам тасдиқлади.
«Украина ва РФ ўртасидаги музокаралар жараёни тўхтатилди. Аммо у қайтадан бошланади ва, менимча, модератор Зеленский бўлади», — деди Подоляк. Унинг қўшимча қилишича, Украина «Путиннинг обрўсини сақлаб қолиш учун» нимадандир воз кечмоқчи эмаслигини, чунки «жамият катта товон тўлаб қўйган».
Музокараларнинг сўнгги юзма-юз раунди Истанбулда апрель бошида бўлиб ўтганди. Унинг якунларига кўра иккала томон музокаралар жараёнида муайян прогрессга эришилганини маълум қилганди. Кўп ўтмай Москва Киевни тутриқсизликда ва келишилган битимлардан оғишга уринишда айблашни бошлади. Украина ҳукумати, ўз навбатида, вақт ўтиши билан Россия армияси жиноятлари ҳақидаги маълумотлар фонида Украина жамияти РФ билан қандайдир битимларга тобора камроқ тайёр бўлиб бораётганини айта бошлади.
Аввалроқ Россия ва Украина ўртасидаги тинчлик музокаралари турғун ҳолатда экани маьлум қилинганди
. Россия музокараларнинг бузилишида Украинани айблади. «Украина сиёсатчиларининг баёнотлари уларнинг музокараларни давом эттиришни истамаслигидан яққол далолат беради», — деди Россия Ташқи ишлар вазирлигининг ахборот ва матбуот департаменти директори ўринбосари Алексей Зайцев.
Тасодифий хабарлар
«Ер фақат аукционда сотилади ёки ижарага берилади» — Президент
Туркманистон президентини ўлдига чиқарган сиёсатшунос унинг яқинларидан узр сўради
Афғонистондан Польша фуқароларини эвакуация қилаётган самолётлар Навоийга қўнмоқда
Дунёда коронавирусга чалинганлар сони 6,5 миллиондан ошди
Наманганда 4 та автомобил иштирокида ЙТҲ содир бўлди