Ички ишлар органлари ва бошқа ҳуқуқ тартибот идоралари билан ҳамкорликда жорий йилнинг 7 январ куни Наманган вилояти ҳудудида тезкор-тергов тадбирлари ўтказилди. Натижада, Ўзбекистон Республикасида фаолияти тақиқланган террорчилик гурухлари эммисарларининг таъсирига тушиб, қуролли тўқнашувлар давом этаётган чет мамлакатларга чиқиб кетишни режалаштирган бир неча фуқаролар аниқланди. Янгиқўрғон туманидаги бир нечта яшаш манзилларида титув ўтказилди ва улар тергов жараёнига жалб этилди.
Ушбу жараёнда мазкур шахслар уяли телефон хотирасида тақиқланган экстремистик материалларни сақлаб келаётганлиги ва уларни яширин тарзда тарқатаётганлиги аниқланди. Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Путин Зеленский борасида кескин фикр билдирди
Saida Mirziyoyeva aholini eng ko‘p tashvishga solayotgan 5 ta muammoni sanab o‘tdi
Президент Сардоба тумани аҳолиси билан учрашди (фоторепортаж)
Мақсадимиз – оилаларни мустаҳкамлаш
Farg‘onada mahbusni qiynab o‘ldirgan hibsxona safdori qamoqqa olindi