Наманган шаҳридаги «Баркамол авлод» спорт мажмуасида ташхислаш ва саралаш маркази барпо этилмоқда. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.

Жами 3420 квадрат метр майдонни эгаллайдиган марказда 500 нафар бемор учун жой ҳозирланмоқда. Бу ердаги ҳар бир койка кислород линияси билан жиҳозланади.
Беморларга қаров учун 120 нафар шифокор ва ҳамширадан иборат юқори малакали тиббий персонал ажратилди. Марказда ҳаво ҳароратини бир маромда сақлаб туриш учун 32 та совитгич ўрнатилган.
«Баркамол авлод» спорт мажмуасида барпо этилаётган ташхислаш ва саралаш маркази шу ҳафта якунигача қуриб битказилиши режалаштирилмоқда.
Маълумот учун, Наманган вилоятига яқин вақт давомида 95 та СИПАП қурилмаси, 90 та кислород концентратори, 5 та мобил рентген-ташхис тизими, жами 11 миллиард сўмлик тиббий асбоб-анжомлар келтирилди.
Тасодифий хабарлар
“Кўзимни боғлаб, электр токи билан қийнашди” — Шўрчи туман ИИБда гумондорларга қийноқ қўлланганми?
Назарбеков ахлоқсизликни телевидениеда тарғиб қилишни давлатга хиёнат сифатида баҳолади
Женнифер Лопезнинг концерти сабаб Тошкентдаги айрим кўчалар ёпилди
Ана холос! Рамзан Қодиров карантинни бузганларни ўлдириш кераклигини айтди
Тошкентда Cobalt она ва унинг 6 ёшли қизини уриб юборди