Наманган вилоятининг Поп туманидаги янги қуриб битказилган карантин ҳудудига хориждан қайтган бир гуруҳ фуқаролар жойлаштирилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.

Фото: Раҳмонжон Мамадалиев
Хориждан, асосан, Россиядан қайтганлар жами 750 нафардан ортиқ, уларга 82 нафар тиббиёт ходими бириктирилган.
Карантин марказига жойлаштирилганлар Ўзбекистоннинг деярли барча ҳудудларидан бўлиб, энг кўпи Самарқанд, Андижон ва Бухоро вилоятлари вакиллари ҳисобига тўғри келмоқда.

Фото: Раҳмонжон Мамадалиев
Мутасаддиларга кўра, улар учун барча зарур шароитлар яратилган. Хоналар 4 кишига мўлжалланган бўлиб, телевизор, совутгич ва душ билан таъминланган. Кунига уч маҳал овқат берилиб, мунтазам равишда тиббий кўрикдан ўтказилмоқда.
Маълумот учун, Попдаги карантин ҳудуди жорий йил июнь ойи ўрталарида қуриб битказилган бўлиб, жами 1200 кишига мўлжалланган.
Тасодифий хабарлар
Франция — Аргентина баҳсини Ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаришади
БМТ Россияга қарши резолюцияни қабул қилди. Ўзбекистон кимни ёқлаб овоз берди?
Ўзбекистонга Pfizer вакцинаси олиб келинди
Вазирликларнинг ҳудудий бўлинмалари битта бинога жамланади
Ўзбекистон Қозоғистон билан бирга коинотга сунъий йўлдошлар учирмоқчи