Коронавирусга қарши биринчи бўлиб клиник тадқиқотлар ўтказилган “mRNA1273“ вакцинаси бўйича биринчи натижалар эълон қилинди. АҚШнинг Moderna фармацевтик компаниясининг баёнотида COVID-19 вакцинаси синови биринчи босқичда ижобий натижалар бергани маълум қилинди. Бу ҳақда "qalampir.uz" ёзмоқда.
АҚШ озиқ-овқат ва фармацевтика қўмитаси (FDA) ушбу натижадан сўнг вакцина синовини иккинчи ва учинчи босқичига рухсат берди. Учинчи босқич июнь ойида ўтказилиши режалаштирилган.
Компания вакиллари, шунингдек, вакцина хавфсиз деб тасдиқланганлигини ва экспериментда иштирок этган 8 кишининг соғлиғи яхши эканини маълум қилди. Шифокорнинг таъкидлашича, биринчи маълумотларга кўра, вакцина илк босқичда иммунитет тизимининг вирусга қарши курашини қўллаб-қувватлади. Шунингдек, олимлар синовдан сўнг коронавирусга чалинган бемор билан вакцина қабул қилган беморнинг антитаначалари бир хил эканлигини маълум қилишди.
Тасодифий хабарлар
Нурсултон Рўзибоевнинг навбатдаги жанги санаси ва рақиби аниқ бўлди
Мусулмонлар идораси Умра йўлидаги фирибгарликлардан огоҳлантирди
Сурхондарёдаги портлаш жойига Раматов бошчилигидаги Ҳукумат комиссияси сафарбар этилди
Шавкат Мирзиёев: “Ўзбекфильм” аввал ҳаробага айланган эди”
Шавкат Мирзиёев АҚШ президенти Байденга хат юборди