Ўзбекистонда коронавирусга қарши чора-тадбирлар доирасида қатор шаҳарлар ёпилиб, назорат постлари ўрнатилди. Уларга қўриқлаш учун қуролли ҳарбийлар жойлаштирилди.
Постларда қуролли аскарларнинг туриши аҳоли орасида ваҳимага сабаб бўлиб, “бизда уруш бўлмаяптику, нега постларда қуролланган ҳарбийлар туришибди?” деган саволлар пайдо бўлди.
Бу саволга Ички ишлар вазирлиги Матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов жавоб берди.
“Ушбу зарурат, республикамиз ҳудудида коронавирус пандемияси тарқалиши билан боғлиқ вазиятда аввало, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш ва мазкур касалликнинг мамлакатимиз бўйлаб кенг тарқалиб кетишини олдини олиш ҳамда назоратдан чиқмасликни таъминлаш мақсадида белгиланган чора-тадбирлардан биридир.
Бу ҳолатни нормал қабул қилишни ҳамда белгиланган тартиб-қоидаларга тўлиқ риоя этган ҳолда, ўзингиз ва оилангиз хавфсизлиги нуқтаи назаридан ёндашишингизни маслаҳат берган бўлардик”, деди Ғиёсов.
Аввалроқ, Ўзбекистонга коронавирус инфекциясини кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси қарорига мувофиқ кучайтирилган карантин чоралари 10 майга қадар узайтирилгани ҳақида хабар берган эдик.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача коронавирус юқтирганлар сони 1565 нафарга етди. Бугунгача касалланганларнинг 225 нафари даволанган, 5 нафари вафот этган.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
Qalampir.uz Суннатилла Абдуллаев
Тасодифий хабарлар
Rossiya robot doktori odamlarga qaraganda yaxshiroq maslahat beradi
Наманганлик фуқарони Умра сафарига жўнатишни ваъда қилган фуқарога жиноий иш қўзғатилди
БМТ Россияга қарши резолюцияни қабул қилди. Ўзбекистон кимни ёқлаб овоз берди?
Польша Украинага энди қурол бермаяпти
Президент: Автомобилларга қўйилган божхона божлари ноль фоиз бўлиши керак