Самарқанд вилояти прокуратураси ахборот хизмати хабарига кўра, вилоятдаги тиббий муассасаларнинг бирида бўлим мудири вазифасида ишлаётган фуқаро Х.Д. жорий йилнинг 20 апрель кунидан соғлиғида ўзгариш бошланиб, ўзида йўтал, тана ҳароратининг 39С гача кўтарилиши, нафас қисиши каби коронавирус инфекцияси белгиларини ҳис қилгани ҳолда уй шароитида даволана бошлагани аниқланган.
Оқибатда Х.Д. у билан доимий мулоқотда бўлган турмуш ўртоғи ва бошқа қариндошлари, ўзи даволаган бемор ва ҳамкасбларидан 11 нафарига, улар орқали яна 23 нафар шахсга COVID-19 инфекцияси юқишига сабабчи бўлган.
2020 йил 12 май куни Х.Д.га нисбатан ЖКнинг 257-1-моддаси 1-қисми (санитарияга оид қонун ҳужжатларни ёки эпидемияга қарши кураш қоидалари бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Х.Д. орқали касаллик юқтирган жами 34 нафар шахснинг барчаси карантинга олиниб, вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда.
Тасодифий хабарлар
Тошкент шаҳридаги Амити университети талабалари 10 000 АҚШ долларини ютиб олишди
Андижонда 18 ёшли хавфли рецидивист қўлга олинди
Шавкат Мирзиёев: "Яшил” ҳудудлар ўртасида ички туризмга рухсат бериш зарур"
Ўзбекистонда 6 ойда 700 га яқин 50 ёшдан ошган аёл турмуш қурди
Коронавирус тарқалишида АҚШнинг “қўли” борлиги тахмин қилинди