Самарқанд вилоят ИИБ Тероризм ва экстримизмга қарши курашиш бошқармасининг тоғли ва чегарадош ҳудудларидаги тезкор бўлинмалари томонидан ўтказилган тадбирда Жомбой туманининг «Каттақишлоқ» маҳалласида яшовчи фуқаро уйида қиморхона ташкил қилгани аниқланган. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, 1977 йилда туғилган Д.Ш. қариндоши 1973 йилда туғилган фуқаро О.П. билан олдиндан жиноий тил бириктириб, яшаш хонадонининг омборхонасида хўроз жанги ўйинини ташкил қилган.
Маълумотларга кўра, хонадон эгаси хўроз жангини томоша қилиш учун келган ҳар бир фуқародан 20 минг сўмдан пул олиб жанг майдонига киритган. Ўтказилган тадбир жараёнида хўроз жангига 60 нафардан зиёд тамошабин қатнашаётгани аниқланган.
Тадбир давомида қиморхона ташкил этган фуқаро О.П.дан жами 506 минг сўм пул холислар иштирокида далилий ашё тариқасида ҳужжатлаштириб олинган.
Ҳолат юзасидан Жомбой туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 278-моддаси (қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда телеканаллар фаолияти бир муддатга тўхтатилади
Зўравон ИИБ ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
«Қизил», «сариқ» ва «яшил» тоифадаги ҳудудлар рўйхати янгиланди
Наманганда ҳокимлик биноси олдига қўйларни бошлаб борган шахс 10 суткага қамалди
Доллар қимматлашди, евро тушишда давом этмоқда