Ўзбек халқи меҳнатда тобланган. Турли юмушлар билан овора-ю сарсон бўлиб, ҳужжат ишларини ўз вақтида бажаришини ёдда чиқаради. Турмушнинг турли синовларини деб, бола-чақасини устуни бутун, қонини тўқ қилиш илинжида тун-у кун тиним билмай югуриб елади. Шундан-да, турли юмушларни ўз ўрнида ҳал этишга вақт топа олмайди.
1940 йил Наманган шаҳрида туғилган Маҳмуджон Мирзабоев, 1943 йилда туғилган Райхона Усмонова билан шаръий никоҳдан ўтиб, ҳаёт кечиришаётган эди. Лекин, ҳар икки фуқаронинг ҳам қонуний никоҳдан ўтиш хаёлларига ҳам келмаганди. Мана орадан 55 йил вақт ўтиб, Наманган шаҳар 2-сонли ФҲДЁда уларнинг никоҳлари расмийлаштирилди.
Болаларнинг дарду-ташвишлари билан андармон бўлиб, никоҳ гувоҳномасини олиш хаёлдан ҳам кўтарилган экан. Тўйимизга кўп вақт бўлган бўлсада, гувоҳнома олиш учун вақт ажратмаганимизни қаранг. Ҳозир невара, чеваралик бўлганимизда биринчи марта никоҳни қайд этганимиз 80 ёшли юбилей тўйимга ажойиб совға бўлди дейди,- Маҳмуджон ота Мирзабоев.
Ҳа, ҳаётда турли ташвишлар билан ўралашиб, ҳужжжат ишларини ўз вақтида битирмай, орадан йиллар ўтгач, никоҳ гувоҳномасини олган фуқаролар ҳозирда кўпчиликни ташкил этади. Улардан яна бири Наманган шаҳрида истиқомат қилаётган 59 ёшлик Пак Геронтий ҳамда Поп тумани фуқароси 55 ёшни қаршилаган Динара Абдураҳмоновналардир. Улар ҳам 30 йилдан ортиқ вақт мобайнида никоҳ гувоҳномасиз яшаган.
Бу хақида ДХА Наманган вилоят бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда


Тасодифий хабарлар
«Соқол қўйиш-қўймаслик масаласига аралашишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ» — ИИВ «соқол тадбири» ҳақида тарқалган аудиога изоҳ берди
Бухорода қалбаки пул ясаб келган 4 нафар шахс қўлга олинди
Украина Apple’га илтимос билан чиқди
Қирғизистондан 5 млрд сўмлик тилла олиб кирмоқчи бўлган курьер ушланди
Президент ҳокимларни танқид қилди