Бу ҳақда “Дарё” манбаси хабар берди. У 2019 йил октябридан буён вазирлик ахборот хизмати раҳбари сифатида фаолият юритиб келаётганди.
Ғиёсов Шоҳрух Камолиддинович Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда “Дарё” манбаси хабар берди. Манбанинг қўшимча қилишича, Ғиёсовнинг кейинги фаолияти ички ишлар тизимида бўлмайди.
У 2019 йил 10 октябрда Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси бошлиғи — ички ишлар вазирининг матбуот котиби этиб тайинланганди. Ғиёсов ички ишлар органларидаги фаолиятини 1996 йилдан бошлаб, шу кунга қадар турли лавозимларда хизмат қилиб келган.
Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар ИИВ Халқаро ҳамкорлик бошқармасига раҳбарлик қилган. Юридик фанлар бўйича фалсафа доктори илмий даражасига (PhD) эга.
Тасодифий хабарлар
АҚШ шармандали мағлубиятга учради – Эрон
Дунёдаги энг шафқатсиз 10 та қамоқхонани биласизми?
Москвада Ўзбекистон фуқаролари одам ўғирлади (видео)
Президент фармони: 541 нафар шахс афв этилди
Инсоният илк маротаба Қуёшни «ушлаб кўрди»