10 минг доллардан зиёд қалбаки пулни сотмоқчи бўлган шахс ушланди

10 минг доллардан зиёд қалбаки пулни сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Тошкент шаҳрида 10 250 АҚШ доллари миқдоридаги қалбаки пулни 7 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Маълум қилинишича, департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаро А.В. 10 250 АҚШ доллари миқдоридаги қалбаки банкнотларни фуқаро Р.З.га 7 минг долларга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Теглар:
×