ДХХ Андижон вилоят прокурутаруаси билан ҳамкорликда фирибгарликка чек қўйди.
Маълум бўлишича Балиқчи туман прокуратураси томонидан ҳужжатларсиз жамоатчи ходим сифатида жалб қилинган М.Ф. ўзини прокурорнинг жамоатчи ёрдамчиси деб таништириб, одамларни алдаб юрган. У прокуратура идоралари томонидан тумандаги МЧЖлардан бирининг мансабдор шахсларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича терговга чақиртирилмаслиги ва чора кўрилмаслиги эвазига маҳаллий фуқародан 4 минг АҚШ доллари олаётган вақтида ушланди. М.Ф. аслида Давлат санитария-эпидемиология назорати марказининг Балиқчи туман бўлимида ҳуқуқшунос бўлиб ишлаган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Андижон вилоят прокуратураси томонидан ЖКнинг 168 ва 28, 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Тасодифий хабарлар
Екатеринбургдаги ўзбеклар рус шоуменининг "Эшак" ресторанини бузмоқчи бўлишди
“Сиз тераётган рақам хизмат доирасида” ёхуд мобил телефон одоблари
Илк бор сунъий Қуёш тутилиши намойиш қилинди
Масжид очиб беришга рухсатнома олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди
"Озодлик"нинг навбатдаги иғвоси: Мингбулоқда нима бўлган эди?