Португалия миллий терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду 2026 йилги Жаҳон чемпионати унинг фаолиятидаги сўнгги мундиал бўлишини маълум қилди. Бу ҳақда Криштиану Испанияга қарши ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида айтиб ўтди.
“Ҳа, бу менинг сўнгги Жаҳон чемпионатим. Энди ундан завқ олишим керак”, деди Роналду.
41 ёшли футболчи матбуот анжуманида фаолиятини қачон якунлаши ҳақидаги саволга ҳам жавоб берди.
“Мен истаган пайтимда фаолиятимни якунлайман, сиз истаган пайтда эмас”, деди Роналду.
Португалия терма жамоаси бугун, 6 июль куни Жаҳон чемпионати 1/8 финалида Испанияга қарши майдонга тушади. Роналду сардорлигидаги терма жамоа мундиаль гуруҳ босқичида Ўзбекистон билан бир гуруҳдан жой олган бўлиб, ўзаро баҳсда 5:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.
Маълумот учун, Криштиану Роналду 2022 йил декабрь ойидан буён Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Фаолияти давомида Роналду Португалиянинг “Спортинг”, Англиянинг “Манчестер Юнайтед”, Испаниянинг “Реал Мадрид” ва Италиянинг “Ювентус” клубларида ҳам тўп сурган. Шунингдек, Роналду беш карра “Олтин тўп” соҳибидир.
Тасодифий хабарлар
Наманганлик йигит телефон пулини бермаслик учун тенгдошини ўлдириб, чиқиндилар орасига кўмиб юборди
Ўзбекистонликлар туристик мақсадда энг кўп қайси давлатларга чиқмоқда?
ЖЧ-2026: Бугун Ўзбекистон миллий жамоаси Қатарга қарши тўп суради
Қашқадарёда она мулк талашган ўғлини бошига болға билан урди
Даҳшат! 11 ёшли қиз синфдошига 100 мартага яқин пичоқ урди