Z-авлод нима учун ҳаётдан норози?

Z-авлод нима учун ҳаётдан норози?

Бугунги кунда 18–25 ёшдаги ёшлар орасида сурункали чарчоқ, апатия ва “ҳаёт аллақачон зериктирди” деган ҳиссиёт ва шикоятлар тобора кўпаймоқда. Бу ҳақдаги тадқиқот хулосаларини B17 нашри келтирди.

Аслида 20 ёшда инсонда чексиз имкониятлар ҳисси бўлиши керак: янги танишувлар, ўқиш ёки илк иш, ота-она назоратидан нисбатан эркинлик. Аммо энергия ўрнига Z-авлоди тобора кўпроқ эмоционал жиззакилик ҳолатига дуч келмоқда.

Қайд этилишича, бунинг асосий сабаблари ахборот юкламасининг ҳаддан ташқари кўплиги. Z-авлоди рақамли дунёда вояга етган. Янгиликлар лентаси, TikTok, мемлар, хавотирли сарлавҳалар, сиёсий инқирозлар – буларнинг барчаси узлуксиз оқим тарзида келади. Мия доимий равишда “қайта ишлаш” режимида ишлайди ва инсон шунчаки лента айлантириб ўтирганида ҳам энергия сарфланади.

Таққослаш маданияти: ижтимоий тармоқлар ҳаётни гўёки витринага айлантирган. 20 ёшда тенгдошларинг саёҳат қилаётгани, бизнес очаётгани ёки миллионлаб обуначига эга блогер бўлаётганини кўради. Уларнинг фонида университетдаги ўқиш ёки қаҳвахонадаги иш муваффақиятсизликдек туюлиши мумкин. Бу эса импостор синдроми ва “ортда қолаяпман” деган ҳиссиётга олиб келади.

Келажакнинг беқарорлиги: пандемия, урушлар, инқирозлар, нархларнинг ошиши – Z-авлодида барқарорлик иллюзияси деярли йўқ. Улар “режалар бир кунда барбод бўлиши мумкин” бўлган дунёда яшамоқда. Руҳият бунга хавотир ва ҳаракатларнинг маъносизлиги ҳисси билан жавоб беради.

Ҳақиқий дам олишнинг йўқлиги: ҳатто “дам олаётганда” ҳам Z-авлоди онлайн қолади. Узуқ-юлуқ уйқу, тонггача кино кўриш, мессенжерларда ёзишмалар – мия тўлиқ тикланиш имконига эга бўлмайди.


Теглар:
×