Кеча, 4 февраль куни Англия Лига кубоги ярим финал учрашуви бўлиб ўтди. Унда “Манчестер Сити” ўз майдонида “Ньюкасл”ни 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, финал йўлланмасини қўлга киритди.
Мазкур баҳсда Абдуқодир Ҳусанов ўйинни асосий таркибда бошлаб, майдонда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. Дастлаб учрашувнинг 7-дақиқасида Омар Мармуш ҳисобни очди. 29-дақиқага келиб эса Мармушнинг ўзи дубль қайд этиб, жамоасининг иккинчи голини киритди. Орадан уч дақиқа ўтиб, 32-дақиқада Тижани Рейндерс ҳисобни йириклаштирди – 3:0.
Иккинчи бўлимда Пеп Гвардиола шогирдлари ҳисобдан келиб чиқиб, бир оз хотиржам ҳаракат қилди. 62-дақиқада Энтони Эланга мезбонлар дарвозасини ишғол қилди, аммо учрашув якунига қадар бошқа ҳисоб ўзгармади.
Шу тариқа, “шаҳарликлар” икки ўйин натижасига кўра умумий 5:1 ҳисобда “Ньюкасл”ни таслим этиб, Лига кубоги финалига йўл олди. Ҳал қилувчи баҳсда “Манчестер Сити”га Лондоннинг “Арсенал” жамоаси рақиблик қилади. Айни пайтда ушбу жамоалар АПЛ турнир жадвалида биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллаб турибди.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистон табиий газ экспортини тўхтатишни режалаштирмоқда
Видео: Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари йўл қоидасини бузган актрисани танқид қилди
Koreyaga ishlash uchun jo‘natishni va'da qilgan shaxsning qilmishi fosh bo‘ldi
Имконияти чекланган Робия имтиёзли грант асосида НамДУ талабаси бўлди
Бухорода бир йўла 32 нафар бемор тўлиқ соғайди