Океан ёки денгиз яқинида яшаш умрни узайтириши мумкин, аммо дарё ёки кўл бўйида яшашда бундай таъсир кузатилмайди. Бундай хулосага Огаё штати университети олимлари келди. Бу ҳақдаги тадқиқот натижалари “Environmental Research” (EnviRes) журналида эълон қилинди.
Тадқиқот муаллифлари АҚШдаги 66 мингта ҳудуд аҳолиси ва уларнинг саломатлигига оид маълумотларни таҳлил қилган. Улар турли хилдаги сув ҳавзаларига яқинликнинг ўртача умр давомийлигига қандай таъсир қилишини ўрганган. Бу жараёнда иқлим, даромад даражаси, ҳаво сифати, транспорт инфратузилмаси ва урбанизация даражаси каби омиллар ҳисобга олинган.
Натижаларга кўра, денгиз ва океан соҳилларидаги ҳудудларда яшовчилар мамлакат ички ҳудудларидаги одамларга қараганда ўртача бир йил кўпроқ яшайди. Бунга янада қулай иқлим, яхши экологик ҳолат, ҳаёт сифати ва дам олиш масканларига бориш имконияти сабаб бўлиши мумкин.
Бироқ ички сув ҳавзалари – дарё ва кўллар, айниқса уларнинг шаҳарлардагилари атрофида яшовчиларда қарама-қарши тенденция кузатилган: уларнинг умр давомийлиги пастроқ бўлган. Бунинг сабаби сифатида кўплаб шаҳарлардаги дарё ва кўл бўйларида учрайдиган ифлосланиш, зич қурилишлар ва ижтимоий тенгсизлик кўрсатилмоқда.
Тасодифий хабарлар
"Биз ҳам янгисидан минайлик!" UzAuto Motors ва KIA Motors томонидан автокредитлар.
ЖИБ Норин туман судининг раиси вилоятга ўтди, унинг ўрнига...
Россияда ўқувчи қиз билан жинсий алоқа қилган ўзбекистонлик жазоланди
Қалтис геосиёсат: Хитой мудофаа харажатларини кескин оширмоқда
Интернетда қиз бола "профил" очиб, товламачилик қилган йигит ушланди