Жорий йилнинг 12-20 июль кунлари Хитойда бўлиб ўтган “Ўткир тиғ-2025” халқаро снайперлар мусобақасида Ўзбекистон Миллий гвардияси мерганлари ғолибликни қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий гвардия матбуот хизмати хабар берди.
Снайперлар мусобақаси Урумчи шаҳрида ташкил қилинди. Унда 25 та давлатнинг вакилларидан иборат 45 та жамоа иштирок этди. Беллашувлар 4 йўналишда бўлиб ўтди ва ҳар бир йўналиш бўйича ўринлар алоҳида белгиланди.
Мусобақада Хитой, Вьетнам, Жанубий Корея, Беларусь, Россия, Испания, Ливия, Қиргизистон, Қозоғистон, Индонезия, Венгрия, Куба сингари давлатлар иштирок этган.
Беллашувларнинг энг мураккаби юқори жанговар шайлик ва моҳирликни талаб қилувчи 2 та шарти бўйича, хусусан мажмуавий мерганлар машқи (1200 метр масофада жойлашган 7 та ўқ отиш позициясида ҳар хил масофада жойлашган 24 та нишонни тезкорлик билан йўқ қилиш) ва шаҳар шароитида баланд бинодан отиш машқи (мерганлар жуфтлигида 100-650 метргача бўлган 6 та нишонни тезкорлик билан йўқ қилиш) шартлари бўйича Ўзбекистон снайперлари рекорд натижалар билан 1-ўринни эгаллаган ҳолда мутлоқ ғолибликни қўлга киритди.
Қолган йўналишлар (яккалик ҳамда экстремал мерганлик машқлари)да ҳам улар совринли ўринларни қўлга киритиб, мусобақа якунига кўра, 8 та медаль, 10 та диплом ва қимматбаҳо совғалар, шунингдек, энг мураккаб йўналишларда ғалаба қозонган жамоа сифатида тезкор техник ва тактик йўналиши бўйича мусобақа кубоги соҳибига айланди.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда коронавирус ҳолатлари сони 65 мингтага яқинлашди
Instagram ишида носозликлар кузатилди
Наманганда 7 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Улардан 4 нафари аҳоли орасида
Президент “Uzbekistan Airways”дан норози. Авиакомпанияни ислоҳ қилиш туркларга топширилди
Буюк Британия Алишер Усмонов компанияси ва Каримовлар оиласига санкция киритди