Жорий йил 22 майдан 1 июнгача Таиланднинг Бангкок шаҳрида бўлиб ўтган “Thailand Open” халқаро турнирида медаллар жамғариш бўйича умумжамоа ҳисобида пешқадамга айланди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
Сўнгги финал баҳсларидан сўнг ўзбекистонлик боксчилар 5 та олтин, 4 кумуш ва 7 та бронза медалларини қўлга киритди. Жами медаллар сони 16 та.
Иккинчи ўринни эса 5 та олтин, 2 та кумуш, 5 та бронза билан қўшни Қозоғистон жамоаси қайд этди. Мезбон таиландликлар эса 12 та медаль кучли учликка якун ясаган (3 та олтин, 5 та кумуш, 4 та бронза).
Ўзбекистонлик ғолиб ва совриндорлар қуйидагилар:
Олтин медал:
- -50 кг: Шодиёржон Мелиқўзиев;
- -55 кг: Фарёзбек Дўсматов;
- -85 кг: Нусратбек Тоҳиров;
- -48 кг: Фарзона Фозилова;
- -75 кг: Азиза Зокирова.
Кумуш медал:
- -70 кг: Муҳаммадазизбек Исмоилов;
- -75 кг: Жавоҳир Абдураҳимов;
- -51 кг: Сабина Бобоқулова;
- -54 кг: Феруза Казакова.
Бронза медал:
- -60 кг: Мадиёр Дониёров;
- -80 кг: Самандар Жалолов;
- -90 кг: Элёрбек Жўрабоев;
- +90 кг: Абдураҳмон Рустамов;
- -57 кг: Нигина Ўктамова;
- -65 кг: Навбаҳор Ҳамидова;
- -70 кг: Ойша Тоирова;
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда яна бир ҳоким пневмониядан вафот этди
Икки ярим яшар болани уриб ўлдирган Миллий гвардия ходими 19 йилга «кесилди»
Ўзбекистонда шахсларнинг маълумотини сохталаштириш ва «шантаж» қилишга нисбатан жазо кучайтирилади
Ўзбекистон ва Покистон ўртасида транзит савдоси тўғрисидаги битим тасдиқланди
«Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги янги қонун қабул қилинди