Наманган вилоятида 34 ёшли Damas ҳайдовчиси машинасига йўловчи сифатида чиққан қизга шаҳвоний шилқимлик қилгани учун жазоланди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 8 июль куни соат 00:30 атрофида Damas ҳайдовчиси автомашинасида йўловчи сифатида кетаётган қизнинг сон қисми ва кўкрагидан ушлаб, шаҳвоний шилқимлик қилган.
Судланувчи ҳайдовчи апелляция шикоятида қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, жабрланган фуқародан кечирим сўрагани ва жабрланганнинг унга нисбатан даъвоси йўқлигини инобатга олиб, суддан енгиллик беришни сўраган.
Мазкур иш Жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судида кўриб чиқилган.
Суд қарорига кўра, судланувчига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси (шаҳвоний шилқимлик қилиш) 1-қисми билан 3 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Тасодифий хабарлар
Кейинги даҳшатли зилзила Истанбулда бўлиши муқаррар – олимлар
Ўзбекистонликларнинг илк гуруҳи Умра зиёратига жўнаб кетди (фоторепортаж)
Токиода JICA билан 3,5 миллиард долларлик янги дастур имзоланди (фото)
Наманганда ҳажми жиҳатдан Қуръони Усмонийдан кейин иккинчи ўринда турадиган Мусҳаф сақланмоқда
Ҳабиб Нурмагомедов 100 минг долларга сотган футболка Отабек Умаровнинг клубида эканлиги маълум бўлди