Браун университети ва MIT'да содир этилган отишмалар фонида АҚШ Президенти Дональд Трамп кеча, 18 декабрь куни “грин карта” лотерея дастурини тўхтатди. Бу ҳақда АҚШ Ички хавфсизлик вазири Кристи Ноэм Х ижтимоий тармоғида ёзди.
Трамп топшириғига биноан АҚШ Фуқаролик ва иммигратсия хизмати (USCIS) мазкур дастурни вақтинча тўхтатган. Қарор Браун университетида отишма содир этганликда гумонланган шахс ушбу дастур орқали мамлакатга келгани сабабли қабул қилинган.
“Бу даҳшатли жиноятни содир этган шахс умуман мамлакатимизга киритилмаслиги керак эди”, дейди у.
Маълумот учун, Diversity Visa (грин карта лотереяси) дастури ҳар йили АҚШда кам вакилликка эга бўлган давлатлар фуқаролари учун лотерея орқали 50 мингтагача грин карта ажратади. Бу давлатларнинг аксарияти Африка қитъасида жойлашган.
2025 йилги лотереяда қарийб 20 миллион киши ариза топширган. Ғолиблар ва уларнинг турмуш ўртоқларини қўшиб ҳисоблаганда, 131 мингдан ортиқ киши танлаб олинган, бироқ ғолиблар АҚШга киришдан аввал махсус текширувлардан ўтиши шарт. Масалан, Португалия фуқаролари ушбу лотереяда атиги 38 та ўринни қўлга киритган.
Тасодифий хабарлар
Америкада TikTok фаолияти тўхтатилди
100 ёшли она ва 82 ёшли фарзанд 72 йиллик айрилиқдан кейин қайта топишди
Хушхабар! Ўзбекистонда яна 8 нафар бемор тузалди (ФОТОГАЛЕРЕЯ)
Янги ўқув йилидан давлат грантига қабул квотаси оширилиши мумкин
«Амирсой» тоғ-чанғи курорти вақтинча ёпилди