АҚШ Президенти Дональд Трамп ва Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху Ғазо секторидаги ҳарбий ҳаракатларни яқин икки ҳафта ичида тугатиш бўйича дастлабки келишувга эришди. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб, “Israel Hayom” хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, Трамп ва Нетаньяху Эроннинг ядро объектларига АҚШ томонидан уюштирилган авиазарбалар ортидан телефон орқали мулоқот ўтказган. Суҳбат давомида улар можарони тартибга солиш режасининг асосий бандлари бўйича келишиб олган.
Манбага кўра, музокаралар ёпиқ эшиклар ортида ўтган ва унда Исроил ва АҚШ ўртасидаги ҳарбий-сиёсий мувофиқлаштиришнинг янги босқичи бошланган.
Расмий тасдиқ ҳозирча берилмаган, аммо Исроил матбуотининг ёзишича, томонлар келгуси 14 кун ичида Ғазодаги тўқнашувларни тўхтатишга сиёсий иродасини билдирган.
Нашрнинг ёзишича, Ғазода уруш тугагач, сектор тўртта араб давлати, жумладан Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) ва Мисрга ўтиши кутилмоқда.
Бу режага кўра, Ғазо устидан назорат фуқаролик ва хавфсизлик даражасида халқаро ва минтақавий иштирокчилар томонидан амалга оширилади, урушдан кейин эса минтақада барқарорлик ўрнатилишига умид қилинмоқда.
Исроил ОАВларига кўра, Ғазо бўйича режанинг давомида Сурия ва Саудия Арабистони ҳам “Иброҳим келишувлари” деб аталувчи минтақавий тинчлик келишувларига қўшилиши мумкин. Исроил эса бунинг эвазига фаластинликлар билан зиддиятни икки давлат принципи асосида ҳал этишга тайёр бўлади – бироқ бу Фаластинда ички ислоҳотлар ўтказилиши шарти билан амалга оширилади.
Шунингдек, АҚШ Ғарбий Соҳилдаги яҳудийлар яшайдиган баъзи ҳудудлар устидан Исроилнинг қисман суверенитетини тан олишга тайёр. Бу ҳудудлар орасида Иудея ва Самария минтақалари ҳам бор.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда машина сигналини сабабсиз босган ҳайдовчи жарима тўлайди
Хушхабар! Хотин-қизларга таълим кредитлари ажратилади
Президент 182 нафар маҳкумни афв этди
Дунёга янги офат — Марбург вируси тарқалмоқда
Apple нархи 3 трлн доллардан ошган тарихдаги биринчи компания бўлди