2023 йилнинг июль ойида Фарғона шаҳрида 11 яшар қизни зўрлаб, ўлдириб кетган вояга етмаган шахсларга ҳукм ўқилди. Бу ҳақда Фарғона вилояти судлари матбуот хизмати хабар берди.
Жорий йилнинг 15 январь куни жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судида судланувчилар Б.Х., М.С. ва Д.А.га оид жиноят иши ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилган.
Суд ҳукми билан судланувчи М.С.га Жиноят кодекси 25,97-моддаси 2-қисмининг “в,з,о” бандлари, 118-моддасининг 4-қисми, 119-моддасининг 4-қисми билан ушбу Кодекснинг 85-моддаси ҳамда 59-моддасининг 3-қисми тартибида 14 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Яна бир судланувчи Д. А.га ҳам худди шу моддалар билан 13 йиллик қамоқ жазоси тайинланган.
Фарғонада ўлдириб кетилган қизалоқ иши бўйича қўшимча маълумотлар берилди
Учинчи судланувчи Б. Х. эса судланувчилар М. С. ва Д.А. томонидан содир этилган ўта оғир жиноятлар ҳақида аниқ билгани ҳолда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларига айтмасдан, жиноятни яширгани учун Жиноят кодексининг 241-моддаси 2-қисми билан квалификация қилинган. Унга Жиноят кодекси 241-моддасининг 2-қисми билан Кодекснинг 62,84 прим 1-моддалари тартибида 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.
Қайд этилишича, суд судланувчиларнинг вояга етмаганини ҳисобга олган ҳолда ҳукм чиқарган.
Тасодифий хабарлар
Тўй кортежида кетаётганлар йўл эгаси эмас
Хонасига ташлаб кетилган 5 минг долларни олмаган мансабдор рағбатлантирилди
Саудияда АҚШ фуқароси қатл қилинди
ДХХ Наманганда салкам 3 кг наркотик моддаларни тўхтатиб қолди
. Наманганда 26 яшар йигит ҳомиладор келинойисини 15 марта пичоқ уриб ўлдирди. Йигит руҳий хаста деб топилди