Қозоғистоннинг Туркистон вилоятидаги Тўрткўл қишлоғида 16 ёшли қизнинг зўрланиши ва ўлдирилиши билан боғлиқ резонансли жиноят иши бўйича суд якуний ҳукм чиқарди. Бу ҳақда “Almaty.tv” хабар берди.
Суд айбланувчига энг оғир жазо – умрбод озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлади. Шунингдек, у марҳуманинг оиласига 50 миллион тенге (1 млрд 165 млн 500 минг сўм) миқдорида маънавий зарар учун компенсация тўлаши лозим.
Суд жараёнида гумонланувчи ўз айбини тўлиқ тан олмаган, бироқ суд тергов томонидан тақдим этилган далилларни етарли ва ишончли деб топган.
Туркистон вилояти ихтисослаштирилган туманлараро жиноят ишлари суди раиси Даурен Мадалиев ҳукмни ўқиб эшиттирар экан, айбланувчи умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилингани, шунингдек, педагогик лавозимларда ишлаш ва вояга етмаганлар билан фаолият юритиш ҳуқуқидан маҳрум этилганини маълум қилган.
Жиноят жорий йил 6 июнга ўтар кечаси содир бўлган. Қиз дўкондан уйига қайтаётганида йўқолиб қолган. Уйига қайтмаган мактаб ўқувчисини қариндошлари ва қишлоқ аҳолиси полиция билан бирга тун бўйи қидириб, эрталаб унинг жасадини болалар боғчаси ёнидаги йўлдан топишган.
38 ёшли Ўзбекистон фуқароси бўлган айбланувчи Қозоғистон Жиноят кодексининг “қотиллик”, “зўрлаш” ва “жинсий зўравонлик ҳаракатлари” моддалари билан айбдор деб топилган. Ҳукм қилинган шахс жазони максимал даражадаги хавфсизликка эга бўлган муассасада ўтайди.
Тасодифий хабарлар
Ерга ўхшаш экзосайёра кашф этилди
«Соқол қўйиш-қўймаслик масаласига аралашишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ» — ИИВ «соқол тадбири» ҳақида тарқалган аудиога изоҳ берди
Наманганда MAN ва Nexia иштирокида юз берган ЙТҲ оқибатида бутун бир оила вафот этди
Электр тармоқлари раҳбари пора билан қўлга тушди
Истанбулда 6 балли кучли зилзила қайд этилди (видео)