Даҳшат! 14 яшар қизни зўрлаб, ахлатхонага ташлаб кетишди

Даҳшат! 14 яшар қизни зўрлаб, ахлатхонага ташлаб кетишди

23 август куни тахминан соат 7 ларда 14 ёшли қизнинг онаси «#Not SilentKidsKZ» ҳаракати ишонч телефонига қўнғироқ қилиб, унинг қизи зўрланганини айтди, деди ҳаракат раҳбари Дина Смаилова. Воқеа Алматида содир бўлган.

"Кечки соат 4 ларда қизнинг онасига телефон орқали қизининг синфдоши қизалоқнинг ҳушсиз, алкогол билан заҳарланган ҳолда ахлатхона ёнида ётгани ҳақида хабар берган. Она дарҳол чиқиб кетган ва қизлардан қизини ташлаб кетмасликни сўраган.

Кейинроқ аниқ бўлишича, мактаб ўқувчилари ва бир хизматкорнинг тавсифига кўра, қизни бир нечта эркак судраб олиб, машинага жойлаштирган ва олиб кетган. Синфдошлар эса полицияга хабар қилиб, бола ўғирланганини айтишган. Улар деярли икки соатдан сўнг туманнинг нариги томонидаги ахлатхона ёнидан қизни топганлар. У ҳушидан кетган. Унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Унинг сочлари ҳўл ва ифлос эди, гўё унинг устидан сув қуйилгандек эди", – деб ёзади Дина ўзининг Фаcебоокдаги саҳифасида.

Текширув давомида гинеколог қизалоқнинг номусига тажовуз қилинганини аниқлади. Дина Смаилова, шунингдек, қизда амнезия борлигини айтмоқда.

Қиз кўп нарсани эслай олмайди. Эслагани: дугонаси билан кундузи соат иккида, мактабдан узоқроқ жойда учрашган, ўша пайтда уларнинг олдига бир таниш одам келган, у спиртли ичимлик ичган бўлган… Қизча шундан кейин касалхонада кўзини очганини эслайди. Икки соатдан беш соатгача бўлган вақт ичида нима бўлганини бола айтолмайди, деб ёзади Смаилова.

Ҳаракат етакчисининг сўзларига кўра, тергов гуруҳи касалхонага 21.30 да етиб келган, бу вақтга қадар шаҳар прокуратурасига хабар берилган.

×