Чеченистон собиқ раҳбари Аҳмад Қодировнинг хотирасига Қозоғистондаги қишлоқлардан бирида ўрнатилган ёдгорлик бузиб ташланди. Бу ҳақда “Царьград” хабар берди.
Қайд этилишича, 5 августдан 6 августга ўтар кечаси Қарағанда вилоятидаги Саран қишлоғида Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг отаси шарафига ўрнатилган ёдгорлик бир гуруҳ номаълум шахслар томонидан бузиб ташланган. Улар дастлаб ёдгорликни турли ҳақоратли ёзувлар билан бўяган ва босқонлар ёрдамида қулатган.
“Ҳолат юзасидан Қозоғистон полицияси жиноий иш қўзғатгани ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган. Шунингдек, Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ҳам бу борада ҳеч қандай изоҳ билдирмаган”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, мазкур ёдгорлик Россия қаҳрамони ва Чеченистоннинг биринчи раҳбари Аҳмад Қодиров туғилган ва болалигида яшаган уй ўрнида 2012 йилда ўрнатилган.
Тасодифий хабарлар
Ижтимоий тармоқларда халқнинг автобус ҳайдовчиларидан норозилиги хақидаги аудио тарқалгандан сўнг Намангандаги автобус ҳайдовчилари билан муҳокама йиғилиши ўтказилди.
“Позор”. Халқаро мулк дахлсизлиги индексида Ўзбекистон охирги қатордан жой олди
Месси "ПСЖ" билан янги шартнома тузиши мумкин
Европа Иттифоқи Афғонистонга Ўзбекистон орқали ёрдам бермоқчи
Фарғонада 11 яшар қизни зўрлаб, ўлдириб кетганларга ҳукм ўқилди