Ўзбекистонда шанба ва якшанба кунлари ёғингарчилик бўлмайди. Ҳарорат кечалари −8…−13 даража, кундузи −2…+3, баъзи жойларда −5 даража атрофида бўлиши кутилмоқда.
Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудлари бўйича об-ҳавони ҳали ҳам совуқ антициклон белгилайди, дея хабар бермоқда «Ўзгидромет».
Ушбу кунларда республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат 20−21 январь кунлари энг чекка жанубда бироз қор ёғиши мумкин.
Кундузи ҳаво ҳарорати −3…+2 даража бўлади. Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати кечалари −8…−13 даража, баъзи жойларда −15…−17 даражагача совийди. Кундуз кунлари −2…+3, баъзи жойларда -5 даражагача совиши кутилмоқда. Республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши мумкин.
Шунингдек, республика йўлларида баъзи жойларда яхмалак юзага келиши сақланиб туради.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистон МТЖ йиғинига жалб этилган футболчилар рўйхати эълон қилинди
Расман: Рамазон ойида Ҳаж сафари учун рухсат берилди, фақат...
“Ўзбеккосмос” далаларда сомонларнинг ноқонуний ёқиб юборилгани суратларини эълон қилди
Чорвоқда оммавий муштлашув юз берганига оид хабарга ойдинлик киритилди
22 ёшли чегарачи ўзини отиб қўйди