Сирдарё вилоятида фуқаро қарздорликни ундириш учун келган газ идораси ходимини пичоқлаб ўлдирди.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда тарқалган газ идораси ходимига ўткир тиғли жисм билан оғир тан жароҳати етказилганлиги натижасида воқеа жойида вафот этгани ҳақида хабар тарқалган эди.
Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, 9 окябрь куни тахминан соат 18:00 ларда “Сирдарётумангаз” МЧЖ метрология бўлими бошлиғи Ш.Қ. Сирдарё тумани, “Дўстлик” МФЙ, Бодомзор кўчасида яшовчи фуқаро К.Ф.нинг яшаш хонадонига газ истеъмоли учун қарздорликни ундириш мақсадида келган.
Шу жараёнда улар ўртасида вужудга келган ўзаро жанжал оқибатида дастлаб газ идораси ходими Ш.Қ. пичоқ билан К.Ф.нинг чап кўкрак қафасига бир маротаба урган. Сўнгра К.Ф. ундан пичоқни олиб қўйиб, Ш.Қ.нинг турли жойларига бир неча маротаба пичоқ уриб тан жароҳатлари етказган. Оқибатда Ш.Қ. воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан К.Ф.га нисбатан ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан (жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тергов ҳаракатлари Сирдарё вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинган.
Тасодифий хабарлар
Тўйда 74 киши овқатдан заҳарланди
Азиз Абдувалиев Наманган вилояти ҳокимининг матбуот котиби—ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди
«Кўзимни очсам, дўхтирхонадаман» – Наманганда 16 ёшли тиктокерни ток урди
Россиянинг энг сердаромад миллиардерлари эълон қилинди. Алишер Усмонов нечанчи ўринда?
«Ўзбекчорванасл» агентлиги директори лавозимидан озод этилди!