Наманганда калтакланган ўқувчи ишини Прокуратура назоратга олди

Наманганда калтакланган ўқувчи ишини Прокуратура назоратга олди

2022 йил 13 октябрь куни Давлатобод туманидаги 58-сонли мактаб ўқитувчиси ўзи раҳбарлик қилиб келаётган синф, яъни 5-В-синф ўқувчиси (2011 й.т.) бошқа ўқитувчиларнинг дарс вақтида ўзининг ноўрин хатти-ҳаракатлари билан қолган ўқувчиларга халақит бериб келаётганлигини эшитиб қолган. Танаффус пайтида уни тартибга чақирмоқчи бўлганида, ўқувчи синф раҳбарини менсимасдан гап қайтарган. Шундан сўнг, ўқитувчи жаҳл устида ўқувчининг баданини турли жойларига бир неча маротаба уриб, унга тан жароҳати етказган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бош прокуратура Ахборот хизмати хабарига кщра, текшириш ҳаракатлари Наманган вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинган. ХТВ Ахборот хизмати ҳам мазкур нохуш ҳолатга изоҳ берди. Унда Намангандаги 58-мактабда география фани ўқитувчиси томонидан 6-синф ўқувчиси калтаклагани айтилаётган видеодаги ҳолат назоратга олиниб, айни дамда ҳудудий халқ таълими ва ички ишлар органлари томонидан ўрганилаётганини маълум қилинган. 

Шунингдек, вазирлик айрим блогерлар ўқитувчини қоралаб, “вахший” деб аташдан аввал ҳолатнининг тагига етиши мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаган. "Болалар ўртасида юзага келаётган турли тарбиясизликка айнан бефарқлик ва лоқайдлик сабаб бўлмоқда шу боис ўқитувчини қоралашдан олдин яхшилаб мулоҳаза қилиб кўринг! Ҳурматли устозларимиздан эса болани тарбиялашда бундай усулларга бормасдан ҳар қандай ҳолатда оғир ва вазминлик сақлашингизни сўраб қоламиз" - дейилади расмий изоҳда.


×