Кеча, 13 декабрь куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Кенгашида қуйи палата ялпи мажлисларини тўғридан-тўғри эфирга узатилишини таъминлаш масаласи кўриб чиқилди. Бу ҳақда “Миллий тикланиш” демократик партияси раиси Алишер Қодиров маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, эфирга узатишни ташкил қилиш учун масъуллар жамоатчилик эътирозидан тўғри хулоса чиқариши бўйича огоҳлантирилган.
“Ҳафтанинг сешанба ва чоршанба кунлари, масъул қўмиталар томонидан қонунларни ялпи мажлисга олиб чиқишга тайёр эканликларидан келиб чиқиб Қонунчилик палатасининг ялпи мажлиси ўтказилишига қарор қилинди.
Бугун соат 11:00 дан бошлаб, навбатдаги ялпи мажлис "Ўзбекистон" телеканали орқали эфирга узатилади. Кун тартибига бюджет, солиқ маъмурчилиги ва ташқи меҳнат миграцияси билан боғлиқ муҳим қонун лойиҳаларининг муҳокамалари киритилган”, дейди Қодиров.
Партия етакчиси ялпи мажлисда кескин тортишувларни кам бўлиши, депутатларни эътиборсизлиги ёки нофаол эканлиги эмас, партия фракция йиғилишларини қизғин ўтгани ва депутатлар кўп саволларига жавоб олганини кўрсатишини таъкидлаган.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистон яшаш учун энг арзон мамалакатлардан бири деб топилди
Мексикада йўл бўйидан 6 та танасиз бош топилди
Фарғонада ходимини ноҳақ бўшатган боғча жаримага тортилди
Тожикистонда давлат газетаси ҳокимиятга раддия сифатида бўш саҳифа билан чоп этилди
Исроил Эронга ҳужум чоғида 200 та самолётдан биронтасини ҳам йўқотмади