Тадбиркор Салим Абдувалиев Киргизбаевич билан боғлиқ миш-миш хабарлар тарқалди. Сўнгги кунларда унинг оғир бетоблиги ва давлатни тарк этгани ҳақидаги хабарлар кенг тарқалган.
Аммо "7news.uz"нинг маълум қилишича, Салимбой ҳозирда Тошкентда ва соппа-соғ. Шунингдек, манба унинг фаолиятига ҳам тўхталиб ўтди. Таъкидланишича, у ҳеч қандай жиноят кўчасида юрган шахс эмас ва унинг қўли қонга ботмаган. Шу кунгача Салим Абдувалиев бирон марта ҳам жиноий жавобгарликка тортилмаган.
Шу билан бирга, у 20 йилдан бери Миллий олимпия қўмитасида юқори лавозимдаги давлат амалдори, Спорт курашлари ассоциацияси раҳбари эканлиги, юнон-рум ва эркин кураши йўналишида беш карра Ўзбекистон чемпиони бўлган собиқ спортчи ҳам эканлиги эслатиб ўтилган.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда коронавирус май ойида бутунлай тугаши прогноз қилинди
Расул Кушербаев ва Давлат Солиқ қўмитаси ўртасидаги суд санаси белгиланди
Президент эскича тушунчада қолиб кетган раҳбарларни танқид қилди
Таниқли адабиётшунос олим вафот этди
Тимсоҳ ҳайвонот боғи ходимини ғажиб ташлади (видео)