Ўзбекистон аҳолига энг арзон электр энергияси етказиб бериш бўйича дунё рейтингида 7-ўринни эгаллади. Тегишли маълумотлар Британиянинг Cable.co.uk порталининг экспертлари томонидан тақдим этилди.
Рейтинг тузишда дунёдаги 230 та давлатда электр энергияси нархлари таҳлил қилинган. Маълум бўлишича, энг арзон энергия манбалари Шимолий Африка, Саҳрои Кабирдан жанубий Африка ва собиқ СССР давлатларида қайд этилган.
Марказий Осиё минтақасида Қирғизистон етакчи деб топилган. У жаҳон рейтингида 4-ўринни эгаллади, бу ерда фуқаролар бир киловатт-соат электр энергияси учун 0,017 доллар тўлайди. Тожикистон бир киловатт-соат нархи 0,023 доллар билан 6-ўринни эгаллади.
Экспертларга кўра, Ўзбекистонда аҳоли учун электр энергияси 0,027 долларни ташкил қилади. Бу жаҳон рейтингида 16-ўринда бўлган Қозоғистондан (0,039 доллар) арзонроқ.
Дунёда энг қиммат электр энергияси Кариб денгизи, Тинч океанининг олис орол давлатлари, шунингдек, Германия ва Сомалида, бу мамлакатлар аҳолиси бир киловатт-соат учун 0,30 дан 0,69 долларгача тўлашлари лозим.
Тасодифий хабарлар
Учар йигитларнинг ови бароридан келмади. Улардан жабр кўрган бўлсангиз, хабар беринг
Наманганда икки велосипедчи ЙТҲ қурбони бўлди
Қашқадарёда севган қизининг уйига борган йигит пичоқланди
2022 йилда хорижга қанча ўзбекистонлик ишлагани кетгани маълум бўлди
Европада тиббий ниқоб тақмаганларга катта жарима солинмоқда