Ўзбекистонда мактабгача таълим муассасалари ва мактаблар олдида транспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун рухсат этилган тезлик меъёри кескин камайтирилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг “Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан тасдиқланган жамоат хавфсизлиги концепциясига оид стратегияда белгилаб қўйилган.
Маълум қилинишича, жамоат хавфсизлиги концепциясига доир Президент фармони билан тасдиқланган стратегияга кўра, мактабгача таълим ва умумтаълим муассасаларига ёндош йўлларда тезлик меъёри кескин камайтирилади. Шунингдек, ушбу меъёр барча жойда қатъий белгиланиши айтилган.
Умумтаълим муассасаларида “Ҳаракат хавфсизлиги синфхоналари”ни, маҳаллаларда “Йўл ҳаракатини ўргатиш майдончалари ташкил этилади.
Шунингдек, Мактабгача таълим муассасаларида болаларга йўл ҳаракати хавфсизлиги асосларини ўқитиш тизимини жорий этиб, йўлларда, чорраҳаларда ва пиёдалар ўтиш жойларида ҳаракатланиш асосларини амалий ҳамда кўргазмали тарзда ўргатиш йўлга қўйилади.
Тасодифий хабарлар
Гуллар автокарвони: Наманганда 62-халқаро гуллар фестивали бошланди (видео)
Хитойда коронавирус бўйича ўлим жазоси жорий қилинди
Имомали Раҳмон Шавкат Мирзиёевни табриклади
Маск Украина ҳарбийлари учун Starlink алоқасини секинлаштиришга буйруқ берган – WSJ
Навоий ИЭСда носозлик рўй берди. Бу бутун республикада электр таъминотига таъсир қилмоқда