Бугун, 24 октябрь куни соат 8:00 дан Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси олдида президентлик сайловида овоз бериш истагидаги ўзбекистонликлар катта навбат ҳосил қилди. Дипломатик ваколатхона олдидаги манзара акс этган видео ва фотолар ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Элчихона ходимларининг тахминий ҳисобига кўра, икки минг чоғли ўзбекистонлик овоз бериш учун келган.
Қайд этилишича, овоз бериш бошланишидан аввал элчихонада Ўзбекистон мадҳияси янгараган. Овоз бериш жараёни карантин қоидаларига амал қилган ҳолда ўтказиляпти.
Аввалроқ, Москвадаги элчихонадан ташқари, Владивосток, Екатеринбург, Қозон, Новосибирск, Санкт-Петербург ва Ростов шаҳарларидаги республика консуллик муассасаларида ташкил этилган сайлов участкаларида овоз бериш мумкинлиги хабар қилинганди.
Маълумот учун, овоз бериш соат 8:00 дан 20:00 гача давом этади.
Тасодифий хабарлар
Украинанинг қарзи қанчага етгани маълум бўлди
“Қизил” ва “сариқ” ҳудудларда тўй маросимларини ўтказишга рухсат берилди
Долларнинг расмий курси янгиланди
Владимир Зеленский коронавирусга қарши кураш учун бизнесменлардан 500 млн доллар сўради
Қорақалпоғистонда «ҳоким ёрдамчиси» лавозими жорий этилади – Шавкат Мирзиёев