Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи 72 та хорижий компания томонидан жорий йилнинг 1-ярим йиллигида 78,2 млрд сўм солиқ тўланган. Бу 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 42 фоиз ўсиш дегани. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, тўланган солиқларнинг 94 фоизи электрон хизматлар кўрсатувчи қуйидаги 10 та хорижий компаниялар ҳиссасига тўғри келади:
- Meta – 22,6 млрд сўм;
- Apple – 22,1 млрд сўм;
- Google – 19,4 млрд сўм;
- OpenAI – 2,9 млрд сўм;
- Вooking.соm – 1,9 млрд сўм;
- TikTok – 1,8 млрд сўм;
- Netflix – 896,2 млн сўм;
- Acca – 797,1 млн сўм;
- Zoom – 786,7 млн сўм;
- Adobe – 530,8 млн сўм.

Электрон хизматлар кўрсатувчи чет эл юридик шахслари Солиқ кодексининг 281-моддасига мувофиқ ўтган чоракдан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай солиқ ҳисоботларини тақдим этади ва солиқларни тўлайди.
Тасодифий хабарлар
Наманганда фирибгар қассобга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Янгийўл таксичиларини Telegram’да ҳақорат қилган ИИБ ходими эгаллаб турган лавозимидан четлатилди
Коррупция жиноятлари ҳақида хабар қилганларга бир марталик пул мукофоти берилади
“Ўзбеккино” мансабдорларига очилган жиноят ишининг Саида Мирзиёева ва “Мендирман Жалолиддин” сериалига алоқаси йўқ
Афғонистонда йил охиригача 1 млн бола ўлиши мумкин