Бўлакларга бўлиниб ёқиб юборилган аёлнинг қотиллари қўлга олинди

Бўлакларга бўлиниб ёқиб юборилган аёлнинг қотиллари қўлга олинди

Хабарингиз бор, Сирдарё вилоятида дала четидан аёл кишинининг ўлдирилиб, ёқиб юборилган жасади топилганди.

Ушбу жиноят юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ ЖКБ томонидан воқеа тафсилотларига ойдинлик киритилди.

Маълум бўлишича, ушбу жиноятни фош этиш мақсадида олиб борилган тезкор суриштирув тадбирлари натижасида, шахси номаълум мурда – 1992 (29 ёш) йил 20 июнь куни Сирдарё туманида туғилган, миллати тожик, муқаддам судланмаган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, турмушга чиқмаган, 1 нафар фарзанди бор, вақтинча ишсиз, Гулистон шаҳри “Меҳрибонлик уйи”да рўйхатда турувчи фуқаро С.С. эканлиги аниқланган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида марҳума С.С.нинг яқин дугонаси Н.Ш. ва унинг синглиси Н.Ш. ҳамда уларнинг таниши М.Ш. (эркак) 2021 йил 7 сентябрь куни 20:00ларда Гулистон шаҳридаги ижара уйида спиртли ичимлик истеъмол қилиб ўтиришган вақтида С.С. уларнинг уйига келади ва биргаликда спиртли ичимлик ичади.

Ўртада юзага келган жанжал оқибатида Н.Ш. дугонасининг кўкрак, бўйин ҳамда орқа курак қисмига, жами тўрт маротаба тан жароҳати етказган ва натижасида С.С. воқеа жойида вафот этади.

Ушбу жиноятни яшириш учун М.Ш. дўкондан олиб келган арра ёрдамида марҳумнинг танаси бўлакларга бўлиб, қора салафанга солади ва 8 сентябрь куни соат 15:00ларда М.Ш. ўзининг таниши, Р.М.ни чақиртириб, унинг бошқарувида бўлган “Cobalt” машинасига мурдани юклаб, 9 сентябрь куни соат тахминан тунги бирларда Мирзаобод тумани Дехқонобод МФЙ худудидаги дала майдонига олиб боришиб, мурдани устига разбавитель сепишиб, ёқиб юборишади.

Ҳозирда далилий ашёлар олиниб, олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида Н.Ш. ва унинг синглиси Н.Ш. ҳамда М.Ш. ва Р.М. қўлга олиниб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳолат юзасидан 2021 йил 10 сентябрь куни Мирзаобод тумани прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 2- қисми «ж» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

×