Наманганда “Прокурор ва ёшлар” учрашуви ўтказилди

Наманганда “Прокурор ва ёшлар” учрашуви ўтказилди

Наманган шаҳар прокуратурасининг ташаббуси билан ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш, ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш, ишсиз ёшларни бандлигини таъминлаш бўйича бир қатор амалий ишлар қилиб келинмоқда.


Бугун, мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда “Прокурор ва ёшлар” учрашуви ўтказилди. Учрашувда 300 га яқин ёшлар иштирок этиб, 50 нафар ёшлар дан 10 дан ортиқ масалаларда ўзларининг муаммо ва таклифларини билдириб ўтдилар. Келиб тушган мурожаатларнинг 31 таси жойида ҳал қилинган бўлса, қолган 19 та мурожаатлар ҳал қилиш учун назоратга олиниб, мутасаддиларга юборилди.


Учрашувга таклиф этилган ишсиз ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни бандлигини таъминлаш учун “Меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди. Ярмаркада 20 га яқин иш берувчилар 500 га яқин бўш иш ўринлари билан иштирок этдилар.

Ярмарка давомида 21 нафар ишсиз ёшларни ишга жойлаштириш учун йўлланмалар берилди ҳамда 2 нафари билан меҳнат шартномалари тузилди.


Таҳлиллар шуни кўрсатадики Наманган шаҳрида жойлашган бозорлар ва йирик савдо комплекслари ҳудудида профилактика қилиш йўли билан олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар сони сезиларли даражада ошган. Хусусан, 2020 йил давомида бозорлар ҳудудида 72 та жиноятлар қайд этилган.


Шу сабабли, бозорлар ҳудудида жиноятларни олдини олиш, фуқароларни хушёрликка чақиириш ҳамда жиноятларни фош этиш учун замонавий камералар билан таъминлаш ишлари амалга оширилиб, “Вазият марказлари” ташкил этилди.


Ушбу “Вазият марказлари”да доимий равишда бозорлар ҳудуди видев ва аудио кузатиш ва эшитиш масламалари билан назорат қилиб борилади.

×