1 июнь куни Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида эркак ўзига яшаш учун уйидан жой берган қариндошлари бўлган она ва болани вахшийларча ўлдирди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ’га Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотга кўра, Боёвут тумани ИИБ навбатчилик қисмининг соат 05:00 ларда берган хабарига кўра, 1 июнь куни соат 03:30 ларда Боёвут тумани, “Сармич” МФЙ, Фитрат кўчаси, 23-уйда яшовчи 10.10.1991 йилда туғилган фуқаро Ҳ.И. ўзи билан бирга яшаб келган 10.05.1993 йилда туғилган холасини ўғли (бўласи) фуқаро Ч.Н. билан уй-жой низоси бўйича бўлган ўзаро келишмовчилик негизида жанжаллашиб қолиб, уни бўғиб қасддан ўлдирган.
Шундан сўнг, фуқаро Ҳ.И. ўзининг жиноятини қасддан яшириш мақсадида хонадон ичкарисида ухлаб ётган холаси 14.09.1958 йилда туғилган фуқаро Т.О.ни ҳам қасддан бўғиб ўлдириб, сўнгра мурдаларни хонадон молхонасига олиб кириб, устиларига кўрпа-тўшаклар ва сомон ташлаб ёқиб юборган.
Марҳум Ч.Н. ва Т.Қ.нинг ўлими ҳолати юзасидан судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган.
Мазкур ҳолат юазсидан 1 июнь куни Боёвут тумани прокурори томонидан фуқаро Ҳ.И.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Боёвут тумани прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
1 январдан 9 та агентлик тугатилади – рўйхат
Месси Аргентина президентлиги учун номзодини қўйса, қанча овоз йиғиши мумкинлиги аниқ бўлди
АҚШ 150 дан зиёд мамлакат учун импорт божи жорий қилди. Рўйхатда Ўзбекистон ҳам бор (рўйхат)
"Ютуқли ўйин"лар ортидаги фирибгарлик фош этилди
Ummonchi Shohruh: "Zohid bizdan ko‘ra ko‘p pul olar edi"