Наманган вилоят прокурори Жахонгир Жураевич Хатамовнинг карантин талабларига риоя қилган ҳолда аҳоли билан шахсий қабуллари ўтказиб келинмоқда.

Бугун, 30-июль куни Наманган туманида ўтказилган қабулда ишга жойлаштириш, иш ҳақи, алимент ундириш, уй-жой, кредит, моддий ёрдам ажратиш бошқа ижтимоий-иқтисодий масалалар юзасидан жами 29 нафар фуқароларнинг мурожаатлари келиб тушди.

Мурожаатларнинг 23 таси ижобий ҳал этилди, 1 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 5 та мурожаатлар ўрганиш учун вақт талаб қилинганлиги боис, вилоят прокурори томонидан ижроси назоратга олинди.

Мурожаатларни кўриб чиқишда узоқ вақтдан буён ечимини топмаётган муаммоларни ҳал этишга, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини амалда тикланишига алоҳида эътибор қаратилмокда.
Бундан ташқари, вилоят прокурори Ж.Ж.Хатамов томонидан тумандаги умумтаълим мактабларида янги ўқув йилига тайёргарлик жараёнлари билан яқиндан танишилиб, мутасаддиларга тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистоннинг ташқи қарзи қарийб 38 млрд долларга етди
Ўзбекистонда 2022 йилда нечта "Nexia T-250" ишлаб чиқарилди ?
МДҲ раислиги Ўзбекистонга ўтади
Тошкентда ҳоким ёрдамчиси пора билан ушланди
Business Insider: Eng yaxshi smartfonlar reytingi