Маълум бўлишича, бу даҳшатли ҳодисадан фақатгина бир бола тирик қолган.
Бола уй яқинидаги новвойхонага югуриб чиққан ва ёрдам сўраган. Ушбу ҳолат акс этган видео эса ижтимоий тармоқларда тарқалган.
“Life Shot ” телеграм каналида чоп этилган видеода танасидан қон оқаётган бола маст ўгай отаси бутун оилани пичоқлагани ва уни ўлдирмоқчи бўлганини айтган. Нонвойхонадан ишловчи аёл эса тез ёрдам чақириб, политсияга қўнғироқ қилади.
Аниқланишича, болакай тунда икки ёшли укасининг қичқириғидан уйғониб кетади - катта акаси ва онасини ўгай отаси аллақачон ўлдирган бўлади. У хонадан чиқиб кетмоқчи бўлади, лекин эркак уни қочмоқчи бўлган пайтида орқасига пичоқ уради. Ўгай отасидан зўрға қочиб қутилган бола деразани синдириб, новвойхона томонга югаради.
Бунгача ушбу ваҳший қотиллик Татаристонда бўлиб ўтгани ҳақида хабар берилганди. Унга кўра, Менделеевск шаҳрида ўгай ота собиқ турмуш ўртоғи, катта ҳамда энг кичик ўғлини ўлдирган эди.
“У зудлик билан ҳибсга олинган”, дея хабар берди “Lenta.ru” сайтига Россия Тергов қўмитаси вилоят бўлими вакили. Дастлабки маълумотларга кўра, фожиа сабаби эркакнинг рашки ва мастлиги бўлган.
Маълум бўлишича, жиноятчи бундан олдин уч маротаба судланган экан.
Тасодифий хабарлар
“Толибон” Путиннинг пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.) ҳақидаги сўзларини олқишлади
Ҳоким маҳалла раисларига мукофот ваъда қилди
Ўзбекистон элчихонаси Исроилга ҳамдардлик билдирди
Фарғонада камералар ниқобсиз юрган неча кишини жаримага тортди?
Ўзбекистоннинг жами давлат қарзи 2021 йилда 28,4 млрд долларга етиши мумкин. Молия вазирлиги буни хавфсиз даражада деб ҳисобламоқда