"ELSE TEA" ва "JESCO" савдо белгилари Коронавирусга қарши кураш хайрия ишларига 1 миллиард сўм маблағ ажратилиши режалаштирганини маълум қилган эди. Ушбу режа тўлиқ бажарилиб янги хайрия режаси 1 миллиард 385 миллион сўм этиб режалаштирилди

"ELSE TEA" ва "JESCO" савдо белгилари Коронавирусга қарши кураш хайрия ишларига 1 миллиард сўм маблағ ажратилиши режалаштирганини маълум қилган эди. Ушбу режа тўлиқ бажарилиб янги хайрия режаси 1 миллиард 385 миллион сўм этиб режалаштирилди

Бир неча кун олдин "ELSE TEA" ва "JESCO" савдо белгилари Наманган туман “МАҲАЛЛА ХАЙРИЯ ЖАМОАТ ФОНДИ”га 130 миллион сўм, Наманган тумани хокимлиги қошидаги “МЕҲР-САХОВАТ ЖАМҒАРМАСИ”га 50 миллион сўм хамда Наманган шаҳар ҳокимлиги қошидаги “НАМАНГАН ШАҲАР КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ КУРАШ ТАДБИРКОРЛАР САХОВАТИ” жамғармасига 401 миллион сўм хайрия пули ўтказиб берганларини эълон қилган эдик. Бундан ташқари "ELSE TEA" ва "JESCO" савдо белгиларига қарашли корхоналар ишчи ходимларига 150 миллион сўмлик озик овқат маҳсулотлари бепул берилган эди.
Бугун эса "ELSE TEA" ва "JESCO" савдо белгилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 апрелдаги 213-Ф сонли фармойишига асосан ташкил этилган Наманган тумани “Саховат ва кўмак” жамғармасига 169 миллион сўм, Наманган шаҳар “Саховат ва кўмак” жамғармасига 100 миллион сўм жами 269 миллион сўм хайрия пули ўтказиб берди. (Бугун туширилган пулларни тасдиқловчи тўлов ҳужжатлари илова қилинади)
Бундан ташқари "ELSE TEA" ва "JESCO" савдо белгиларининг Ўзбекистон республикаси бўйлаб савдо диллерлари (филиаллари) ўзлари фаолият олиб бораётган ҳудудларга хайрия қилиш ташаббуси билан чиқишди. Жумладан Самарқанд 40 миллион сўм, Сурхандарё 40 миллион сўм, Марғилон 30 миллион сўм, Қўқон 30 миллион сўм, Андижон 30 миллион сўм, Наманган 30 миллион сўм, Навоий 30 миллион сўм, Хоразм 30 миллион сўм, Нукус 30 миллион сўм, Жиззах 30 миллион сўм, Тошкент 30 миллион сўм, Бухоро 15 миллион сўм, Сирдарё 10 миллион сўм, Қашқадарё 10 миллион сўм жами 385 миллион сўм хайрия қилиш режалаштирилди ва бундан 185 миллион сўм маблағ Республика ҳудудлари бўйлаб “Саховат ва кумак” жамғармасига ўтказиб берилди. (Бугун диллерлар орқали туширилган пулларни тасдиқловчи тўлов ҳужжатлари илова қилинади).
"ELSE TEA" ва "JESCO" савдо белгилари Коронавирусга қарши кураш хайрия ишларига 1 миллиард 385 миллион сўм маблағи ажратилишини режалаштирганини маълум қилиб шундан бугунгача 1 миллиард 185 миллион сўм хайрия маблағлари ўтказгани ҳамда қолган 200 миллион сўм маблағни тез кунларда тегишли “Саховат ва кўмак” жамғармаларига ўтказиб беришини режалаштирганини маълум қилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 22-апрелдаги 213-Ф сонли фармойишига асосан республика бўйлаб ташкил этилган “Саховат ва кўмак” жамғармасига ўтказилган маблағларни белгиланган тартибда муҳтож оилаларга етказишга масъуллар ўз вақтида тақсимлашлари фармойишда белгиланган.

×