Бош вазир Абдулла Арипов 12 октябрь куни ахборот муҳити, матбуот котибларининг самарадорлиги, уларнинг ахборот билан ишлаш фаолиятидаги муаммо ва камчиликлар ҳамда бошқа масалалар муҳокама қилинган йиғилиш ўтказган.
Gazeta.uz'нинг ёзишича йиғилишда ҳукумат раҳбари Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси Нажмиддинхўжа Шариповни танқид қилган ва қўмитанинг UzAuto Motors компаниясига қарши ҳаракатларини популистик деб атаган.
Эслатиб ўтамиз, 2 октябрдан бошлаб Тошкент шаҳар маъмурий судида UzAuto Motors компаниясининг Монополияга қарши курашиш қўмитаси махсус комиссияси қарорини бекор қилиш бўйича киритган шикояти кўриб чиқилмоқда.
Олдинроқ Монополияга қарши кураш қўмитасининг махсус комиссияси томонидан ўтказилган текширувлар компания автомобиль нархларини 3 миллион сўмдан 19 миллион сўмгача асоссиз оширганини тасдиқлаган, нархларнинг асоссиз оширилган қисмларини бекор қилиб, автомобилларни камайтирилган нархларда сотиш бўйича кўрсатма берган эди. UzAuto Motors эса бунга «автомобиллар нархи асосли ва ҳозир нархни пасайтириш имконсиз» дея жавоб қайтарган эди.
Компания ўшанда Монополияга қарши курашиш қўмитасининг баёнотларини популистик, ҳаракатларини эса масъулиятсизлик деб атаган, ва ушбу сценарий энг йирик миллий корхоналардан бирини банкротликка олиб келиши мумкинлигини айтган эди.
Монополияга қарши курашиш қўмитасининг бош вазир томонидан танқид қилинишига оид хабарлар тарқалгач, интернет фойдаланувчилари, таниқли блогерлар билан бир қаторда, ўзларини ҳам популист деб аташди.
“Кимдир томонидан ихтиро қилинган монополияларни боқишдан чарчаган бу мамлакатнинг кўплаб ақлли фуқаролари “популистлар” каби кўринади”, — деб ёзади Азиза Умарова.
“Агар Монополияга қарши кураш қўмитаси ўғри ва муттаҳам монополистларга қарши шунча қилаётган ишлари ортидан популист деб номланса, мен ҳам популистман. Агар ягона сайланган депутат Кушербаев монополист UzAuto Motors’га қарши жараёнларда популист аталса, мен унинг ёнидаман ва бундан фахрланаман” — дея таъкидлайди Отабек Бакиров.
Манба: Effect.uz
Тасодифий хабарлар
Дунёда журналистлар ўлими бўйича рақамлар эълон қилинди
Даҳшат! Тошкентда 16 яшар бола шериклари билан ўз онасини ўлдирди
Ўрта ер денгизида гигант ҳайвон топилди.
Ерга яна бир улкан астероид яқинлашмоқда – NASA
Наманганда ҳокимларнинг 30 дан ортиқ қарори ҳақиқий эмас деб топилди