Абдулла Арипов ВДНХдаги “Ўзбекистон” павильонига ташриф буюрди

Абдулла Арипов ВДНХдаги “Ўзбекистон” павильонига ташриф буюрди

Ушбу павильон Совет даврида ВДНХнинг энг чиройли биноларидан бири бўлган ва санъат асари ҳисобланган.

ТОШКЕНТ, 11 июл – Sputnik. Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов  ва Россия ҳукумати раисининг ўринбосари Ольга Голодец Халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмаси ҳудудидаги (ВДНХ) “Ўзбекистон” павильонига ташриф буюрди. Ҳозирда бу ерда реставрация ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Россия Ҳукумати матбуот хизмати хабарқилди.

2019 йилнинг 30 май куни Россия ва Ўзбекистон ҳукуматлари томонидан Халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмаси ҳудудидаги №66 павильонда “Ўзбекистон кўргазма-маданий маркази”ни яратиш тўғрисидаги келишув имзолаган эди.Унга кўра павильон ва унга тегишли ер участкаси Ўзбекистон томонига 49 йилга ижарага берилган.

“Ўзбекистон ушбу павильоннинг очилишига алоҳида эътибор қаратмоқда. Бу жуда ажойиб павильон. У Ўзбекистоннинг руҳи ва муҳитини ифодалайди”, — дейди Ольга Голодец.

Павильон Ўзбекистонга жорий йилнинг октябрида топширилиши режалаштирилган.

Абдулла Ариповга Москва вилоятини бошқариш тизими намойиш этилди

Павильон биноси 1950 йилларда Москвада кенг тарқалган “Сталин ампири” ҳамда ўзбек миллий меъморчилиги аралашмаси услубида қурилган. Ушбу павильон ўша вақтларда ВДНХнинг энг чиройли биноларидан бири бўлган ва санъат асари ҳисобланган.

Павильондаги таъмирлаш-тиклаш ишлари 2017 йил охирида бошланган. Молиялаштиришни Россия Маданият вазирлиги ўз зиммасига олган, объект яқин вақтларга қадар унинг зиммасида бўлган. Ҳозирда тарихий бинода мураккаб реставрация ишлари олиб борилмоқда.

×