Президент виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналарига 2021 йилнинг 10 ойида Бўка тумани аҳолисидан қарийб 5 минг 490та мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг 4 минг 670дан зиёди яъни 85,2 фоизи қаноатлантирилган.
Жумладан анашундай мурожаатчилардан бири, Тошкент вилояти, Бўка туманидаги “Қорақўйли” қишлоғида яшайдиган фуқаро Хайринисо Деҳқонбоева ўзига доимий иш топиш ва фарзандини болалар боғчасига бериш мақсадида Президент Халқ қабулхонаси ташкил қилган туман секторлари раҳбарларининг сайёр қабулига борган эди.
Бироқ давлат мактабгача таълим муассасаларига уларнинг электрон навбати келганда, фарзанди аллақачон мактабга қабул қилинган бўлган ва ўз соҳаси бўйича доимий иш топиши учун эса бир муддат кутиши лозимлиги маълум бўлди.
Масъуллар аёл билан суҳбат чоғида унинг салоҳиятини баҳолаб, ўз уйида оилавий боғча очишни таклиф этишди ва бунинг учун банкдан 30 млн. сўм кредит олиб, оилавий боғча очиш, хоналарни таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари қилинди. Шу тариқа “Қорақўйли” маҳалласида 50 ўринли “Беғубор болалик” оилавий боғчаси иш бошлади.
Орадан беш ой ўтиб эса, аёл ўзининг ота ҳовлисида иккинчи – “Илк қадам” хусусий болалар боғчасини ишга туширди.
Бугунга келиб бу икки муассасада ўрта махсус маълумотли 10 нафардан ортиқ педагог аёллар 100 нафар бўкалик болаларга таълим-тарбия бермоқда. Тадбиркор аёл эса энди маҳалласидан 40 сотих ер сотиб олиб, 200 ўринли нодавлат мактабгача таълим ташкилоти барпо этишга киришган.
Тасодифий хабарлар
Андижон вилоят ИИБга чақирилган 20 ёшли йигит уйига қайтиб келмаган. У ҳозир қаерда?
Ўзбекистонда ёз арафасида қор ёғди
ЙҲХББ ҳайдовчиларни огоҳлантиряпти
Хайрулло Бозоров Наманганнинг тадбиркорларига, ёшлари ва нуронийларига, журналистларига, шифокор ва ўқитувчиларига, қурувчиларига, вилоятнинг бутун халқига миннатдорлик билдирди
Россияда уч ўзбекистонлик телеканал ходимасига ҳужум қилишда айбланмоқда