ЖССТ раҳбари коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқиш жараёни жадаллашганини маълум қилди

ЖССТ раҳбари коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқиш жараёни жадаллашганини маълум қилди

COVID-19’га қарши вакцина ишлаб чиқишда дунёнинг 70 дан ортиқ мамлакатлари иштирок этмоқда. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Адан Гебрейесус маълум қилган, деб ёзмоқда CNBC.

ЖССТ раҳбарининг сўзларига кўра, айни кунларда коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқиш жараёни тезлашган ва 20 га яқин компания ҳамда муассасалар ушбу иш билан шуғулланмоқда.

«Вирус геноми январь бошида тузилган ва бутун дунёда тарқалган, оқибатда тестлар ишлаб чиқилиб, вакцина яратиш устида тадқиқотлар бошланган», – дейди Гебрейесус.

Шунингдек, у яқин орада ЖССТ ишлаб чиқиққан вакциналарни бутун дунёда тарқатиш юзасидан ташаббус кўрсатишига умид қилишини ҳам таъкидлади.

«Вакцина ёки коронавирусни даволашда ишлатиладиган дори тайёр бўлганда биз уларни бутун дунёга тарқатишга тайёр бўлишимиз лозим. Бунда қурби етадиган ёки аксинча етмайдиган деб табақаларга ажратиш кетмайди», – деган ЖССТ раҳбари.

Аввал АҚШда вакцинани одамларда синовдан ўтказиш ишлари бошлангани, 40 га яқин соғлом кўнгиллиларнинг икки босқичдан иборат синовларда иштирок этиши ҳақида хабар берилганди. Тест қилиш ишлари Филадельфия ва Канзас Ситида ўтади. Вакцинанинг дастлабки дозаси синовда иштирок этаётганларга 6 апрель куни юборилган.

АҚШ коронавирусга қарши вакцинанинг 2021 йил баҳоригача тайёр қилиниши режалаштирилган. Бошқа хориж давлатларда ҳам вакцинани тест қилиш ишлари амалга оширилмоқда. Туркияда ҳам вакцина тайёр бўлгани ва яқин орада уни одамларда синаб кўриш ишлари бошланиши маълум қилинган.

Шунингдек, Пентагон коронавирусга қарши вакцинани синовдан ўтказишга киришгани, футбол юлдузлари Дрогба ва Это’O коронавирусга қарши вакцинани Африкада синаб кўришни тавсия қилганларни танқид қилгани, Johnson & Johnson компанияси 2020 йилнинг сентябрида коронавирусга қарши вакцинанинг одамлардаги синовини бошлаши ҳақида хабарлар берилган.

×